Ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар давом этмоқда. Навбатдаги манзил – Кўкдала

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Шарофиддин Назаров Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани Туғуруқ мажмуаси ва тумандаги 1-сонли техникумда сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Туманнинг ИТ-парк марказида эса ёшлар билан мулоқот қилди.

Учрашувда партия фракцияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилган ҳамда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, ҳар чоракда камида битта соҳада коррупциявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, депутат томонидан 1-сонли техникумда қурилаётган янги ўқув устахонасининг қурилиш жараёни ўрганилиб, объектнинг белгиланган лойиҳа асосида, сифатли ва ўз вақтида фойдаланишга топширилиши юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди. Таълим соҳасида яратилаётган имкониятлардан ўқувчи-ёшлар ва педагоглар тўлақонли фойдаланиши, ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда қурилиш ишларининг сифати устидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Аниқланган масалаларни бартараф этиш, объектни белгиланган муддатларда сифатли якунлаш ва сайловчилар манфаатларидан келиб чиқиб, мазкур йўналишдаги ишларни изчил давом эттириш бўйича тегишли мутасаддиларга тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш