Аввал хабар берганимиздек, Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган ICAPP 13-Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси делегацияси халқаро сиёсий мулоқотларда иштирок этмоқда.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари Аброpжон Қурбонов маъруза қилиб, «Ўзгараётган дунёда ишончни тиклаш» масаласи юзасидан партиянинг сиёсий позициясини баён қилди.
Унда сиёсий ишончни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида ижтимоий адолатни таъминлаш, камбағаллик ва ижтимоий тенгсизликни қисқартириш, инсон манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланишда тенг имкониятларни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг аҳоли ижтимоий ҳолатига таъсирини камайтириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.
Маърузада «Ўзбекистон — ижтимоий давлат» конституциявий тамойили мамлакат ижтимоий сиёсатининг муҳим асоси экани таъкидланди.
Ўзбекистон ХДП халқаро сиёсий мулоқотларда ижтимоий адолат, тенг имконият ва кучли ижтимоий ҳимояга асосланган сиёсий ёндашувини изчил илгари сурмоқда.