Ҳозир майда гап-сўзлар эмас, ҳамжиҳатлик ҳақида ўйлайдиган пайт
Ҳозир майда гап-сўзлар эмас, ҳамжиҳатлик ҳақида ўйлайдиган пайт

 

Ижтимоий тармоқларда билдирилаётган, синовли кунларда ҳамжиҳатликка ундаш ўрнига, одамлар, айниқса, ёшларни чалғитиши мумкин бўлган айрим гап-сўзлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларимни ўртоқлашмоқчиман.

Азал-азалдан метин иродали, заҳматкаш ҳалқимиз ўзининг сабр-бардоши, ўзаро ҳамжиҳатлиги, якдиллиги билан не-не машаққатли кунларни бошидан ўтказганмаган дейсиз. Ота-боболаримиз яхши ва ёмон кунларда қўлни қўлга бериб, ҳар қандай қийинчиликларни мардонавор енгиб келганлар.

Ҳозирги кунда бутун дунёни хавотирга солиб турган каронавирус пандемияси жонажон ватанимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай оғир вазиятда муҳтарам Президентимиз бошчиликларида пандемик вазиятдан ҳалқимизни эсон омон олиб чиқиш учун аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

Юртбошимиз ҳалқимизни якдилликка, тартиб-интизомга, тушкунликка тушмасликка чорламоқдалар. Жойларда ҳокимликлар аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини бирламчи зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида амалий ёрдам бериш ишларини ташкил этмоқда. Буларнинг барчаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қилинаётган ҳаракатлардир.

Олиб борилаётган шу ва шу каби барча ҳаракатларни қўллаб қувватловчилар, оилавий шароитини яхшилабгина қолмай, бошқаларга ҳам ёрдам қўлини чўзаётган саҳоватпеша инсонлар, тадбиркорлар, меҳнатсевар ҳамюртларимиз ҳам талайгина. Ҳеч кимга оғирлигим тушмасин, ҳаракатдан баракат дегувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Ҳусусан, шаҳримизнинг Тинчлик МФЙ ҳудудидаги Адолаткент кўчасида истиқомат қилаётган, рус миллатига мансуб 80 ёшли ёлғиз онахонимиз Людмила Ермакованинг ҳолидан ҳабар олиш мақсадида унинг хонадонига кирганимизда, у ўз томорқасида баҳорги экинларни экаётганини устидан чиқдик. Руҳи тетик онахонимиз завқ-шавқ билан бир қанча мевали дарахтлари, қулупнай-ю, малиналари борлигини, сабзавот ва полиз экинлари экканлигини, паррандачилик билан шуғулланиб, ойига 1200 донадан тухум олишини, шукроналик ҳисси билан айтиб, унга ҳеч қандай ёрдам керак эмаслигини маълум қилди. Онахонга ҳавас қилдик...

Лекин, боқимандаликни ўзига касб қилиб олган айрим кимсалар борки, уларни кўриб ёки эшитиб ёқангни ушлайсан киши. Ор номуси, ғурури йўқлигидан дилинг хира тортади. "Кўзи очнинг оғзи қоп" деганларидек бир неча бор озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат моддий ёрдамни олиб туриб, уялмасдан ҳокимлик томонидан ёрдам берилмаяпти, деб ўзининг ноўрин талаблари ва турли асоссиз важлари билан ижтимоий тармоқларда вилоят, шаҳар ҳокимлари, яъни раҳбар ва мансабдор шахсларни обрўсизлантиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бундай кишиларнинг қилмишлари тўғри эмас, деб ўйлайман.

Ҳар хил гап-сўзларга эътибор қилмай, майда тортишувларга аҳамият бермай, синовли кунларда муҳтожларга ёрдам кўрсатишга, жамиятимизда ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилаверишимиз керак.


Шоира Фозилова,

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги

ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш