“Уруш даврида одамларимиз катта жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган...”
“Уруш даврида одамларимиз катта жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган...”

 

Халқ депутатлари Андижон туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Ж.Қўчқаров томонидан "Хотира - муқаддас, қадр - азиз " шиори остида йўқлов тадбири ўтказилди. Депутат Андижон тумани Чўнгбоғич маҳалласида яшовчи 101 ёшли Саломатхон момо Исмоилованинг хонадонига борди. Момони каттаю кичик ҳурмат қилишади. Ҳамқишлоқлари катта оиланинг пиру бадавлати табаррук онахонни тез-тез зиёрат қилишиб, дуоларини олишади. Босиб ўтган машаққатли умр йўлларини сўзлаб, уларга ҳалол яшашга, меҳнатдан қочмасликни насиҳат қилади.

Иккинчи Жаҳон уруши пайтида қўлида гўдаги билан колхозда меҳнат қилди. Урушнинг даҳшатини ўзини танида ҳис қилди. Очликка, йўқликка сабр қилди. Сабр таги Раҳмон деган нақлга амал қилиб кам бўлмади. Бир коса атала учун кун бўйи далада меҳнат қилганларини эслайди. Қорахат олган ёшгина келинларнинг урушни лаънатлаганликларини кўрди. Момо у кунларни эсласа, беихтиёр кўзларига ёш қалқийди. Қалби ларзага келади. Очликдан силласи қуриган одамларни кўз олдига келтиради.

Онахон депутатга шулар ҳақида гапириб берди. Синовли ва машаққатли кунларни сабр ва матонат билан енгган халқимизнинг жасорати, одамларимиз кўрсатган қаҳрамонликларни гапириб берди.

Депутат томонидан онахонга эсдалик совғалари топширилди, хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш