Эҳтиёжмандларга елкадош бўла олганлар ҳамиша юксак ҳурматга лойиқ
Бугунги кунда коронавирус пандемиясига қарши ҳар биримиз курашишимиз, бир лаҳза ҳам эътиборсиз бўлмаслигимиз керак. Бу одамлар, аҳолининг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала.
Бутун халқимиз бирлашиб, “Уйда қолинг!” шиорига қаттиқ амал қилмоқда. Бундай пайтда саховатпеша инсонлар қалб амри билан қийналиб қолган инсонларга меҳр улашмоқда.
Бундай шароитда биринчи навбатда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз қатлам нисбатан кўпроқ қийналди. Айниқса, мавсумий ва кунлик ишларда меҳнат қилиб, оиласини тебратаётган инсонларнинг оиласи кўмакка эҳтиёж сезди. Шундай вазиятда Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилик кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олди. Саховатпеша инсонлар кўп, кимдир озиқ-овқат, кимдир дори-дармон билан қийналган инсонларга ёрдам бермоқда. Сайловчиларимнинг муаммоларини ўрганиш учун округимда бўлганимда бунга ўзим ҳам амин бўлдим.
Ёши олтмишлар атрофида бўлган отахонни йўлда учратдик. Зиёли, ўртахол оилалардан бирининг вакили экан. Маҳалла раисларидан бири шу отахон тўйга боқаётган бўрдоқисини сотиб, маҳалладаги қийналиб қолган оилаларни озиқ-овқат билан таъминлаганини айтди. Мана шундай инсонлар халқимизнинг чинакам мурувватли эканлигини исботлайди. Бундай самимий, меҳр-мурувватли инсонлар қанчадан қанча эҳтиёжмандларнинг руҳини кўтармоқда, уларнинг бошига иш тушган қийин дамларда елкадош бўлмоқда.
Бир-бирига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби энг олижаноб фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам, аслида. Фақат бугун ушбу интилишлар янада кучлироқ жўш уриб, юзага чиқмоқда.
Юртбошимиз «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Ушбу фармонда коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган инсонларни тақдирлаш белгиланди.

Бундан ташқари, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган инсонлар ҳам тақдирланади. Шунингдек, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимиз тақдирлаш кўзда тутилаётгани муҳим аҳамиятга эга.
Эҳтиёжмандларга беминнат ёрдам қўлини чўзадиган инсонларнинг яхшиликлари ерда қолмайди. Улар давлатимиз эътиборида, элнинг дуоси эса саховатпешаларнинг топганига янада барака беради. Оғир дамларда берилган ёрдам эса ҳеч қачон унутилмайди.
Қ.ҚОСИМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати, Фуқароларнинг
соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси