Каттақўрғон туманида камбағалликни қисқартириш ишлари қандай йўлга қўйилган?
Каттақўрғон туманида камбағалликни қисқартириш ишлари қандай йўлга қўйилган?

 

Аввал хабар берилганидек, У.Иноятов бошчилигидаги парламент қуйи палатаси ишчи гуруҳи айни кунларда Самарқанд вилоятида камбағалликни қисқартириш, пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги, бандликни таъминлаш ишларини бевосита жойларга чиқиб ўрганмоқда.

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан бирга Каттақўрғон туманида 1-сектор ҳудудидаги ҳолатни ўрганди.

Ҳудудда 20 гектар лалми ер учун артезиан қудуқ қазилиб, сув чиқарилган. Шу майдон кооперация усулида 40 та камбағал оилага 0.50 гектардан бўлиб берилган. Айни пайтда далада иш қизғин.

Яна 35 гектар лалми ер учун қудуқ қазиб, сув чиқариш, 70 га яқин камбағал оилага ер ажратиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, камбағалликни қисқартириш бўйича эҳтиёжманд оилаларга 6 миллион сўмлик субсидия ҳисобидан 1 сотихли иссиқхоналар қуриб бериш ишлари ташкил этилган экан.

Ишчи гуруҳ аҳоли вакиллари билан суҳбатда бўлиб, уларни ўйлантираётган масалаларни яқиндан ўрганди. Мурожаатлар бўйича амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш