20 миллион кредитга кўп иш қилиш мумкин, гап – ҳаракатда, меҳнатда
20 миллион кредитга кўп иш қилиш мумкин, гап – ҳаракатда, меҳнатда

 

Депутатлар жойларда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш масалаларини ўрганаётганда муаммоли ҳолатлар билан бирга, яхши тажрибаларга ҳам эътибор қаратади.

Парламент қуйи палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Қўшработ туманида ҳақиқий ҳолатни ўрганиш пайтида ажойиб меҳнаткаш, бахтини ўзи яратаётган хонадонда ҳам бўлди.

“Қўрғон” МФЙ Истиқбол қишлоғидаги Анарбой Ҳасанов оиласи ўз ишини йўлга қўйиш учун “Агробанк”дан 20 миллион сўм кредит олган. Ҳозир хонадонда қуён, парранда етиштириш йўлга қўйилган. Томорқага помидор, бодринг ва бошқа полиз экинлари экилган. 7 нафар оила аъзосининг ҳаммаси уйда меҳнат билан банд, рўзғори обод.

“Қамар” қишлоғида яшовчи Бодом Норжигитова ҳам чин меҳнат билан рўзғор тебратаётган бекалардан. У ўз шароитида гилам тўқишни йўлга қўйган. Ҳафтада битта гилам тайёрлайди.

Қишлоқ ҳаётини чуқур билмайдиган айрим кишилар турли етишмовчиликларда, камбағал оилалар пайдо бўлишида одамларнинг ўзини айблашга иштиёқманд бўлишади. Тўғри, хафсаласиз кишилар ҳам йўқ эмас, лекин қишлоқлардаги аҳолининг асосий қисми меҳнатдан қочмайдиган инсонлар. Фақат улар ёрдам, қўллаб-қувватлаш сезилмагани учун озроқ кўнгилсизланган. Амалий ёрдам берилса, ҳар хил сунъий тўсиқлар билан қийинчиликларга дучор қилинмаса, камбағал оилалар кўпаймайди.

Шунинг учун депутатлар “борди, кўрди, келди” қабилида иш тутмасдан, муаммоли ҳолатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш