Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2020 йил дастлабки олти ойлик фаолияти бўйича онлайн тарзда матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжумани аввалида 2020 йил 14 июль куни Президент раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида муҳокама этилган масалалар, белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилишда ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича зарур йўналишлар кўрсатиб ўтилди. Хусусан, мактаб битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар, хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласи бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Айниқса, ҳозирги пандемия шароитида оилалар даромадини ошириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг муҳим талабидир. Ушбу масалалар бевосита Халқ демократик партияси Сайловолди дастурига ҳамоҳанг бўлгани учун партия аҳоли, хусусан, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича самарали парламент ва депутатлик назоратини йўлга қўйиш мақсадида бир қатор тегишли ташкилотлар билан бирга ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Меҳнат бозоридаги бугунги талаб ва ёшларнинг уларга тайёргарлиги масаласида назорат-таҳлил ишларини давом эттириш навбатдаги муҳим вазифа эканлигини анжуманда алоҳида қайд этилди. Ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларига дахлдор ушбу масалаларни парламент ва вакиллик органлари муҳокамаларига олиб чиқишда фракция ва жойлардаги партия гуруҳларининг ташаббускорлигини ошириш кераклиги таъкидланди.
Пртиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов фракция фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
Қайд этилдики, фракция жорий йилнинг биринчи ярми давомидаги фаолиятини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва фракциянинг иш режалари ва дастурларида белгиланган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширди. Депутатлар барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга қаратди.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил қилиш ва амалга ошириш ташаббусининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида партия ташкилотлари ва барча даражадаги депутатлик гуруҳлари томонидан карантин даврида амалга оширадиган ишлари юзасидан йўл харита ишлаб чиқилди. Фракция аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия ташкилотлари фаоллари томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” хайрия акцияси ўтказилди.
Карантин қоидаларига риоя қилиш, ёрдам пулларининг манзиллиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида партия ходимлари ва депутатларидан иборат “Партия кўнгиллилар жамоалари” ташкил этилди. Ушбу жамоага партия кенгашлари масъул ходимларидан 214 нафари, маҳаллий Кенгашлар депутатларидан 1600 нафари жалб этилди. Кўнгиллилар гуруҳи томонидан бугунги кунгача 7000 га яқин маҳаллада таргибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ўтган 6 ой давомида қонун ижодкорлигига алоҳида эътибор берилди. Партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, фракциянинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги режаси тасдиқланди. Мазкур режага асосан 26 та йўналишда қонун ташаббусларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, уларга вазифалар белгилаб берилди. Бугунги кунга қадар, фракция депутатларининг ташаббуси сифатида “яшаш минимуми” ва “истемол саватчаси” тушунчаларини қонунчиликда мустаҳкамлаш бўйича қонун лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқиш ҳамда ушбу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиб вазирликлар ва ташкилотларга юборилди.
Ўтган ярим йил давомида фракция аъзолари томонидан партиянинг сайловолди дастурларида белгиланган вазифалардан хамда электоратнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг 107 та қонун лойиҳалари бўйича 245 та таклиф ишлаб чиқилди ва масъул қўмиталарга тақдим этилди. Кўриб чиқилган қонун лойиҳалари бўйича фракциямиз томонидан билдирилган таклифларнинг 114 таси инобатга олинди.
Шу билан бирга, 30 дан ортиқ қонун лойиҳаси жойларга юборилиб, партия ташкилотлари, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг таклифлари олинди.
Бундан ташқари ҳисобот даврида парламент назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалардан ҳамда партия Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, 12 маротаба долзарб муаммолар юзасидан 18 та вазирлик ва ташкилотларнинг ахборотлари танқидий эшитилди ва эшитув якунлари билан, муаммоларни бартараф этишга қаратилган тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, фракциясининг кенгайтирилган мажлисида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида Молия вазирлигининг ахбороти эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоровга “Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи навбатдаги ишларни жадаллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” Парламент сўрови лойиҳаси тайёрланди.
Фракция аъзолари электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида секторлар томонидан худудларда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар олиб бормоқда.
Фракция депутатлар жойлардан қайтганда, сайловчилар томонидан кўтарилган масалаларни таҳлил қилиб, ижро ҳокимиятининг масъул вакилларини жалб этган ҳолда мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиб келмоқда.
Анжуманда шу ва яна бошқа кўплаб масалалар хусусида атрофлича маълумот берилди. Онлайн матбуот анжуманида журналистларнинг депутатлик ва парламент сўрови, “яшаш минимумми” ва “истеъмол саватчаси” бўйича қонун лойиҳаси концепцияси, карантин шаротида даромадидан айрилган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича саволларига фракцияниг фаол аъзолари жавоб беришди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.