Хотин-қизлар ишли бўлди
Хотин-қизлар ишли бўлди

 

Халк депутатлари Бўстон туман(Андижон вилояти) кенгаши депутати Манзурахон Саримсакова маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги бўш турган хоналарда ўз сайлов округи ҳудудидаги ҳунарманд аёлларни бирлаштириб, "Ҳунармандлар маркази"ни ташкил қилди.

Ҳозирда марказда 10 нафар хотин-қиз иш билан банд. Шунингдек, ҳудуддаги 30 нафар аёллар туман Давлат хизматлари томонидан рўйхатдан ўтди ва "Ҳунармандлар уюшмасига" аъзо бўлди. Ҳозирги кунгача ушбу тадбиркор аёлларнинг 8 нафари Халк банки туман бўлими тамонидан 10 миллион сўмгача накд пул шаклида имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини бошлади.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш