Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда
Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси, шаҳар кенгаши депутати В.Хасанов, 4-сектор раҳбари Ж.Ражабов,”Ибратли” МФЙ раиси Ш.Саттаров “Темир дафтар”га киритилган аҳолининг турмуш тарзи билан танишишди. Эҳтиёжманд оилалар вакилларини иш ўринлари билан банд қилиш, даромадини ошириш, камбағалликдан чиқариш бўйича муҳим чоралар белгилаб олинди.
“Заргузар” кўчасида яшовчи фуқаро Ж.Шокиров турмуш тарзи оғир “темир дафтарига” киритилган. У маҳалланинг жамоатчилик ишларига жойлаштирилиб, ойлик маоши билан таъминланди. Ҳашар йўли билан Ж.Шокировнинг уйида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.