48 нафар ёшлар ва хотин-қизлар ишга жойлашди
Кеча Асака туман Маданият ва истироҳат боғида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, тиббиёт бирлашмалари, ХТБ, МТТ, банклар ва бошқа ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши вакили Маҳбубахон Қодирова, депутат Салимжон Хайитов ҳамда бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ҳам иштирок этди. Жамоатчилик қабулхонасига ишга жойлашишда ёрдам сўраб келган фуқаролар ҳам бўш иш ўринлари билан танишишди.
Меҳнат ярмаркаси давомида тумандаги корхона ва ташкилотларга 48 нафар ёшлар ва хотин-қизлар ишга жойлашиш йўлланма олди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.