Сайёр қабулларда мурожаатларга ечим топилмоқда
Сайёр қабулларда мурожаатларга ечим топилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд туман кенгаши хамда депутат Ш.Негматова “Гулобод” МФЙда сайёр қабул ташкил этди. Унда маҳалла аҳли ўйлантираётган бир қатор масалалар кўриб чиқилди, фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Шу куни Кубаро Каримова уч нафар фарзандининг онлайн ўқиши учун хонадонида телевизор, интернет йўқлиги бўйича мурожаат қилди.

Ушбу оила кам таъминланганлиги инобатга олиниб, туман партия кенгаши ҳамда депутат Ш.Негматова томонидан муаммо ҳал этилди. Оилага телевизор олиб берилиб, хонадонга интернетга улаб берилди.

Шунингдек, сайёр қабулда Абдуҳамид Комилов маҳалла ҳудудидаги канализацияни таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўради. Депутат Ш.Негматова масалани куннинг эртасигаёқ ҳал қилиб берди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш