Мақсад – хотин-қизлар бандлигини таъминлаш

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши, Ховос туман кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Хунармандчилик уюшмаси, Банк ходимлари, Бандликга Кўмаклашиш марказлари ҳамкорлигида Ховос туманида “Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” очиқ мулоқот ташкил этилди.

Анжуман хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, иш бошлаш ниятида юрган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уй меҳнатини ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизлар фаолиятини расмийлаштириш ҳамда бу борадаги тушунтириш ишларини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир аввалида қайд этилдики, аёл меҳнат билан банд бўлса, аввало, оиласининг ижтимоий-иқтисодий таъминотига муносиб ҳисса қўшади, жамиятга ҳам фойдаси тегади. Шу боис хотин-қизларни касбга йўналтириш, ишга жойлаштириш, фаол меҳнат қилишига шароит яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу тадбир ана шу жиҳатлари билан аҳамиятга га. Чунки, хотин-қизларни фаол меҳнат муҳитига жалб этиш, уларнинг бу борадаги муаммоларини ўрганиш, таҳлил этиш ва ечишни ташкил этишда турли соҳа мутахассисларининг фикрлари муҳимдир.

Семинарда аёллар бандлигини таъминлаш бўйича тумандаги мавжуд имкониятлар таҳлил этилди. Айниқса, маиший хизмат кўрсатиш ва сервисни, касаначиликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хонадон шароитида чорвачилик, паррандачиликни йўлга қўйиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирга тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган 90 нафар иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар таклиф этилди. Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлими 399 та, “Ванг груп” масъулияти чекланган жамият 25та, Ховос текистил “Фешион” масъулияти чекланган жамияти 200 та, Абдурахмон Хўжаев “Баркамол нонлар” оилавий корхонаси 4 та, “Бест фешион” тикувчилик цехи 130 та бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди.

Шу куннинг ўзида 18 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди, 4 нафар аёллар эса касб-хунарга йўнатлирилди.

Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш нияти бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш хусусида тушунча бериб ўтилди. Иштирокчи аёлларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди, уларни ўйлантираётган муаммолар муҳокама этилди ва шу асосида муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадьирдан сўнг партия фаоллари, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари эҳтиёжманд оилалар хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш