Фаол теримчилар рағбатлантирилди
Фаол теримчилар рағбатлантирилди

 

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб, хусусан Самарқанд вилоятида ҳам пахта йиғим терими жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу жараёнда теримчиларни рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга.

Cамарқанд вилоят партия кенгаши фаоллари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ теримчиларни рағбатлантириш мақсадида пахта далаларига борди...

ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Б.Негматов, вилоят Кенгаши депутати Нодира Сафарова ва вилоят маъсул ходимлари иштирокида Пастдарғом далаларида меҳнат қилаётган “Чортут” фермер хўжалигида “Мирзатут”, “Найман”, “Намозгоҳ”, “Тинчлик” МФЙларидаги фуқаролар билан самимий суҳбат қурилди. Пахтани йиғиштириб олишда жонбозлик кўрсатиб келаётган, яъни терим бошидан кунига 180 кг дан кам термаётган фаол теримчилар Ҳ.Баратова, М.Бурхонова, И.Ризаева, Ш.Жўрақулова, М.Турдиқулов, К.Эрбоевларга ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Худди шундай Оқдарё туманидаги “PURE MILK” фермер хўжалиги далаларидаги илғор теримчилар Т.Ўсарова, А.Илёсова, 150 кг О.Нарзиева, Р.Асатова, Д.Жавгашеровалар ҳам рағбатлантирилди. Бу эътибор ҳашарчиларимизнинг кучига куч, ғайратига-ғайрат қўшиши аниқ.

 

Ойтўла Абдураимова,

ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши бош референти.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш