Депутат ташаббуси билан иссиқхона қуриб берилди
Депутат ташаббуси билан иссиқхона қуриб берилди

 

Халқ депутатлари Бўстон туман кенгаши депутати Дилшодбек Абдупаттаев ўз сайлов округи ҳудудидаги аҳолининг муаммоларини мунтазам ўрганиб боради. Депутатнинг таъкидлашича, ҳудудларда кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш имкониятларни кенгайтириш масаласи доимий эътиборда.

Яқинда сайловчилар билан учрашувларда “Ғолиб” МФЙда истиқомат қилувчи Бахтиёр Махсудов иш бошлаш ниятида эканлигини, режаларини айтди. Депутат уни қўллаб-қувватлашини, муаммоларни ҳал этишни айтди.

Депутат шу куниннг ўзида ишга киришиб кетди, банклар билан боғланди. Бир неча кундан сўнг Б.Махсудовга имтиёзли асосда кредит олишга кўмаклашди. Ушбу маблағга фуқаронинг хонодонида 3 сотихли иссикхона қурилди ва иш ўрни яратилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш