ЎзХДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан
ёшлар манфаати билан боғлиқ масала сессия муҳокамасига киритилди
Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастури ижроси тўғрисида”ги масала Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши сессияси йиғилишида кўриб чиқилди.
Йиғилишида Халк депутатлари Гулистон тумани Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари А.Сидиқов кун тартибидаги масала юзасидан тўлиқ ахборот берди.
Таъкидландики, туманда “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастури ижроси ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, 2020 йилнинг манзили рўйхатига 12 нафар ёшларнинг лойиҳалари киритилган бўлиб, ушбу лойиҳаларга 1 145 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган эди. Шундан ўтган давр мобайнида 778 миллион сўм кредит маблағлари ажратилган Ушбу маблағлар орқали 27 нафар йигит-қизларнинг иш билан таъминланиши режага киритилган. Ҳозирги кунга қадар 18 нафар ёшлар иш билан таъминланган.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ёш тадбиркорлар томонидан 2 та “Ёшлар меҳнат гузари” фаолияти йўлга қўйилди ва 15 нафар ёшлар иш билан таъминланди.
Йиғилишда амалга оширилаётган ижобий ишлар билан биргаликда айрим камчиликлар борлиги ҳам қайд этилди. Банд булмаган ёшларнинг қайта тайёрланиши ва малака оширишини ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш, давлат-хусусий шериклик шартларида ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш ҳолати яхши эмаслиги таъкидланди.
Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши сессияси қарор қабул қилинди. Ишлар юзасидан тахлиллари маълумот учун кабул килинсин.
Туман ҳокимининг ўринбосари ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарига тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туман ёшлари манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини самарали йўлга қўйиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, кредит олишида амалий ёрдам бериш, шунингдек, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини кенг кўламда олиб бориш вазифаси юклатилди. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари ва халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг доимий комиссия раиси зиммаларига юклатилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.