Иштихондаги мактабларга берилган сифатсиз кўмир алмаштириладими?
Иштихондаги мактабларга берилган сифатсиз кўмир алмаштириладими?

 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, совуқ кунларда иситиш тизимларининг яхши ҳолатда ишлашини таъминлаш мақсадида ЎзХДП вилоят кенгаши томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 14-Чайжовул сайлов округидан халқ депутатлари Иштихон тумани кенгаши депутати Темур Ражабов ва партия депутатлик гуруҳи раҳбари Нурали Қиёмов ҳудуддаги айрим таълим масканлари фаолияти билан яқиндан танишди. Муассаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бу борада амалга оширилган ишлар ўрганилди. Ўрганиш давомида умумий ўрта таълим мактабларига куз-қиш мавсуми учун берилган кўмир сифати пастлиги аниқланган.

Мисол учун, 11-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2- ва 85-умумий ўрта таълим мактабларида кузатилган камчиликлар бўйича муассаса раҳбарларига тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, ўрганиш давомида 2-умумий ўрта таълим мактабига келтирилган 10 тонна кўмир сифатсиз эканлиги аниқланган. Ҳолат мактаб раҳбариятининг ҳам ҳақли эътирозига сабаб бўлаётгани зарур чоралар кўришни тақозо этади.

 

Ойтўла АБДУРАЙИМОВА,

ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши бош референти.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш