“Ёшларга кўмак” лойиҳаси йигит-қизларга яқиндан кўмак бермоқда
“Ёшларга кўмак” лойиҳаси йигит-қизларга яқиндан кўмак бермоқда

 

ЎзХДП Самарқанд вилояти Кенгаши хамда ЎзХДП Самарқанд шаҳар Кенгаши билан хамкорликда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ташкил этилди. Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан шаҳардаги ишсиз ёшлар аниқланди, уларни ишга жойлаштириш бўйича амалий тадбирлар бошлаб юборилди.

Лойиҳа доирасида “Темирйул” массивида яшовчи ўрта-махсус тиббий маълумотига эга Дилшод Тоштемиров “Гулов Акбар” номли хусусий дорихонасига фармацевт сифатида ишга жойлаштирилди. “Саттепо” массивида яшовчи яшовчи олий маълумотли Рашид Жабборов шаҳардаги 1-сон оилавий поликлиникасида жойлашган эшитиш аппаратларини таъмирлаш ва сотиш хусусий “Акобир Зиё” номли фирмасига ишга кирди.

Бундан ташқари “А.Темур” МФЙда яшовчи Миржалол Исмоиловни маҳалладагн сартарошга шогирд қилиб касбга йўналтирилди. Асли пайариқлик олий маълумотга эга Отабек Ибодуллаев шаҳардаги “Ҳамкор Банк”га ишга йўналтирилди.

Лойиҳа давомида 10 нафар ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.

 

Исломбек Умиров,

ЎзХДп Самарқанд вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш