Масала ижобий ҳал этилди

Иштихондаги мактаблар сифатли кўмир билан таъминланмоқда

Жорий йилнинг 13 ноябрь санасида сайтимизда “Иштихондаги мактабларга берилган сифатсиз кўмир алмаштириладими?” номли мақола эълон қилинди. Ушбу мақола 14-Чайжовул сайлов округидан халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгаши депутати Темур Ражабов ва депутатлик гуруҳи раҳбари Нурали Қиёмовлар ҳудуддаги таълим масканларида куз-қиш мавсумига ҳозирлик билан яқиндан танишди. Ўрганиш жараёнида 11- мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2- ва 85-умумий ўрта таълим мактабларида куз-қиш мавсуми учун берилган кўмир сифати пастлиги аниқланган.

Иштихон туман ҳокимлигининг хабар беришича, ҳолат юзасидан “Кўмиртаъминот” МЧЖ масъуллари ҳамда Иштихон тумани халқ таълими бўлими мутасаддилари қисқа фурсатда қайд этилган масалани ижобий ҳал этди. 2-умумий ўрта таълим мактабига шу куннинг ўзида 10 тонна сифатли кўмир етказиб берилди. Бошқа таълим масканлари ҳам ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Тумандаги барча таълим масканлари зурурий сифатли кўмир билан таъминланади.

 

 

Ойтўла АБДУРАЙИМОВА,

ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши бош референти

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш