“ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ”НИНГ ТАЪСИРИ БОР(МИ?)
“ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ”НИНГ ТАЪСИРИ БОР(МИ?)

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Бўз туман кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари М.Тўйчиеванинг “Бўстон” МФЙда ўтказган сайёр қабули ижобий натижа берди. Сабаби, аҳоли турмуш шароитига бефарқ бўлмаган депутат туманнинг Олмазор кўчасида яшовчи фуқаролардан электр узатиш трансформатори ҳамда симёғочларнинг эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақидаги шикояти асосида туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари А.Жўраевга “Депутатлик сўрови” жўнатди.

Натижада, июнь ойида кўчага янги электр узатиш трансформатор ўрнатилиб, 22 та янги бетон симёғоч алмаштирилди. Бу электр таъминотида узилишларнинг олдини олиб, аҳолининг ислоҳотларга ва ўзи сайлаган депутатга ишончини оширди.

***

Худди шундай, Ўзбекистон ХДПнинг Андижон вилоят кенгаши раиси, вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари А.Нурматов томонидан ҳам “Депутатлик сўрови” орқали Шаҳрихон туманидаги “Янги замон”, “Қумариқ”, “Байроқ” маҳаллаларидаги яроқсиз ҳолга келиб қолган 131 та электр узатиш симёғочлари туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Б.Каримов ҳамкорлигида янгиланди.

Фуқаролар кўрсатилган ёрдам учун партия туман кенгаши раиси Т.Эргашевга миннатдорлик билдиришди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш