Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Меҳр-мурруват ойлиги” доирасида Самарқанд шаҳридаги 161Б сонли Ногиронлик уйига йўқлов тадбири ташкил этилди.
Депутатлар, партия фаоллари томонидан меҳр-мурувватга муҳтож, имконияти чекланган юртдошларимизга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Ногиронлик уйида истиқомат қилувчи М.Каримова, Ф.Зокирова, Ф.Тохирова, С.Бекмуродова, Ш.Файзиева, Ф.Раримова, Н.Абдуллаеваларга ва Самарқанд шаҳар Спетамен шоҳ кўчаси 15 уйда яшовчи Ф.Ҳакимова ҳамда 31 уйда яшовчи Т.Облақуловлар ҳолидан хабар олиниб, партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу ўзига хос маросимда шуни гувоҳи бўлдимки, кўнгли ярим инсонларни кўнглини кўтариш биз ўйлаганчалик мушкул иш эмас экан. Инсонга бахтли лаҳзаларни ҳадя этиш учун баъзида кулиб боқишнинг ўзи етаркан. Бир чимдим табассум, бир оғиз ширин сўз инсоннинг нафақат кўнглини кўтаради, балки унинг қалбида ҳаётдан розилик туйғусини уйғотади. Мулоқот давомида партия фаоллари ёшлар билан самимий суҳбат қуришди. Партия фаолларининг ташрифидан кўнгли тоғдай юксалган ёшлар кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини айтишди.
Ташриф баҳона уларнинг оиладаги эҳтиёжларини ҳам ўргандик, хизмат кўрсатдик.
Ойтўла Абдураимова,
ХДП Самарқанд вилоят кенгаши бош референти.