Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Шербек Бўронов Пахтачи туманидаги ижтимоий объектларда яратилган шароитларни ўрганди.
Хусусан, туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-, 3- ва 46-мактабларга туман ҳокими ўринбосари А.Қўлдошев билан биргаликда бориб, қиш мавсумида хоналарни иситиш, мактаблар шароитларини яхшилаш бўйича мактаблар маъмурияти билан суҳбатлашди. Муаммоли ҳолатларга ечим топиш жойида тегишли чоралар белгиланди.
Депутат туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Жабборов ҳамроҳлигида тиббиёт муассасаларининг дори-дармон билан таъминланганлик ҳолати, беморлар учун овқат тайёрлаш шароити, “Ҳунарманд” маҳалласидаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.
Шербек Бўронов ҳудуддаги аҳолини ўйлантираётган масалаларни яқиндан ўрганиш мақсадида Халқ қабулхонасида тумани ҳокими М.Хамдамов билан бирга тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида мурожаатларни қабул қилди.
Қабул кунида фуқаролардан 118 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг асосий қисми моддий ёрдам, 2 ёшгача бола пули, уй-жой шароитини яхшилаш, банкдан кредит олиш, электр ва газ таъминотини яхшилаш масалалари билан боғлиқ бўлди. Мутасадди ташкилотлар ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиши, тегишлилигига қараб ҳал қилиши бўйича аниқ вазифалар қўйилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати