Депутат қонун лойиҳалари бўйича аҳоли таклифларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев 60-Пайариқ сайлов округида ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Б.Негматов, Жомбой тумани ҳокими Қ.Собиров, Ўзбекистон ХДП фаоллари ҳам иштирок этишди. Улуғбек Вафоев тумандаги аҳоли вакиллари билан мулоқат олиб бориб, бир қатор ижтимоий масалаларни ўрганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди.

Учрашувда 150 нафардан зиёд сайловчи иштирок этиб, ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди. Жомбой туман ҳокими ва тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари иштирокида мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

Депутат Пайариқ туманида ҳам учрашув ўтказди, унда Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов ҳам иштирок этди. Улуғбек Вафоев тумандаги истеъмол бозори, савдо шохобчаларидаги нарх-наво барқарорлиги, маҳсулотлар нархи сунъий оширилишининг олдини олиш бўйича маҳаллий ҳокимлик кўраётган чораларни назорат-таҳлил тартибида кўриб чиқиб, тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Депутат бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган газ, электр энергиясидаги муаммолар масаласига тўхталди. Соғлиқни сақлаш ходимлари, халқ таълими ходимлари хамда ўқитувчилар билан учрашилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ўрганилди. Учрашувда 120 нафардан зиёд сайловчи иштирок этиб, ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди. Пайариқ туман ҳокими ва ташкилотлар раҳбарлари мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб олди.

Мактаб директорлари ва ўқитувчилар парламентда муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари бўйича 50 га яқин таклифлар беришди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш