“Меҳр-мурувват ойлиги” доирасида қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда
“Меҳр-мурувват ойлиги” доирасида қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Иштихон туман кенгаши ва халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлари томонидан “Меҳр-мурувват ойлиги” доирасида бир қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, яқинда депутат Н.Киямов томонидан “Қўнғирот” МФЙда яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Сожида Қўзиевага, “Хонақа” МФЙда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Элдор Шукруллаев хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

“Қўнғирот” маҳалласидаги “Турон” ҚВП филиалига биринчи тез тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори дармонлар етказилди. Шунингдек, хайрия тадбирлари давомида “Чағатой”, “Хонақа” МФЙда яшовчи кам таъминланган оилалар фарзандлари кийим-кечак билан таъминланди.

ЎзХДП Иштихон туман кенгаши раиси Л.Булакова “Қорақишлоқ” маҳалласида яшовчи Фотима Мирзиярованинг ногиронлиги бор фарзандига моддий ёрдам олишига амалий ёрдам берди. Шуннигдек, “Хумо” маҳалласида яшовчи Малоҳат Саидовага тикув машинаси берилишида амалий ёрдам берилди. Бу хайрил ишга партия фаол аёлларидан М.Музрапова бош-қош бўлди.

Шунингдек, туман кенгашидаги ЎзХДП депутатлари “Намуна” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган яшовчи НаргизаСайдазимова ҳолидан мунтазам хабар олиб туришибди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш