Депутатимиз Фазилов Акбар нечта мурожаатни ҳал қилганини биласизми?
Депутатимиз Фазилов Акбар нечта мурожаатни ҳал қилганини биласизми?

2-Варахша сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгаши депутати Акбар Фазилов ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактаби биносида ҳудуддаги 8 та маҳалла аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда 50 дан зиёд мурожаат қабул қилинди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти, яъни 80 фоизи жойида ҳал этилди. Сайёр қабулда фуқаролар Шарофат Абдиева, Сайёра Бекназарова, Раҳмон Аллаевларнинг ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги ўрганилиб, шу куннинг ўзида уларга ногиронлик аравачаси топширилди.

Иброҳим Норов эса қўлтиқтаёққа эҳтиёжи борлигини айтиб мурожаат қилди ва у қўлтиқтаёқ билан таъминланди. Шунингдек, сайёр қабул давомида 15 нафар фуқарога вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида соғлигиини тиклаш учун бепул ордер берилди.

Бухоро шаҳридаги Пиридастгир кўчасида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, ёлғиз аёл Насиба Тўхтаева ўғлининг ўқиш учун шартнома пулини тўлашда қийинчиликка дуч келганини айтиб, мурожаат қилди. Депутатимиз томонидан Р.Хисматовнинг шартнома тўлови тўлаб берилди.

Бухоро шаҳридаги А.Жомий кўчаси 21/2 56-хонадонда яшовчи, кекса меҳнат фахрийси М.Жумаева хонадонига ҳам депутат ташаббуси билан акфа деразалари ўрнатилди.

Бундай мисолларни кўплаб келтирса бўлади. Муҳими, депутатларимиз ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқароларимиз мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда. Шу орқали кўплаб инсонларнинг оғири енгил бўлиб, муаммолари бартараф этиляпти.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш