Ўзбекистон ХДП Вобкент туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати М.Мустафоев, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан "Косаре" маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар учун мулоқот ташкил этилди.
Дастлаб Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари тўғрисида гапириб ўтилди.
Шундан сўнг ҳудудларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар, жумладан, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганилди ва бу бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Мулоқот давомида корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари учун 5 нафар хотин-қизларга аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Қурсия Ҳайитова