Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Аёллар ижтимоий ҳимояси – ижтимоий фаоллик пойдевори” лойиҳаси доирасида Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши Хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори билан ҳамкорликда туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган "Бошмоқ" поликлиникасида тиббий кўрик акцияси ташкил этилди.
Шу куни Пайариқ кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тор мутахассислари, шифокорлари 60 га яқин хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Кўрик вақтида аниқланган касалликлар бўйича беморларга даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари ўсмир ёшдаги қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, шахсий гигиена, репродуктив саломатлик ва ўсмир қизлар ўртасида кўп учрайдиган касалликларни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Исломбек Умиров,
Ўзбекистон ХДП Самарканд вилоят кенгаши сектори мудири.