Ташаббус бор жойда натижа бўлиши аниқ
Халқ депутатлари Бўстон туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Манзурахон Саримсоқовага Машҳурахон Раҳмоновадан мурожаат тушди. У ўз ишини бошлаши учун депутатдан амалий ёрдам сўради.
Депутат мурожаатни ҳал этишга жиддий киришди. Кредит олиш, бино ажратиш, керакли тикув машиналарини олиб келиш ишларида тадбиркорнинг ёнида турди, бамаслаҳат иш кўришди. Югур-югурлар бесамар кетмади. Яқинда ёш тадбиркор ўз ишини йўлга қўйди. Депутатнинг амалий ёрдами билан кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкил этилди.
Айни кунда бу ерда уюшмаган ёш қизлардан 12 нафарининг бандлиги таъминланди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.