Сирдарё вилоят кенгашида Сайлов штаби фаолиятини бошлади
Сирдарё вилоят кенгашида Сайлов штаби фаолиятини бошлади

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши ўз сайловолди тактикасини белгилаб олиш мақсадида биринчи навбатда Сайлов шатабини тузиб олди.

Сайлов штаби партиянинг сайлов компаниясини самарали ташкил этиш, номзодлар захираси шакллантириш, тарғибот тадбирларини олиб бориш, жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш, шунингдек, номзодларнинг PR-компанияларини олиб бориш, имзо варақаларини йиғиш каби бир қатор вазифаларни бажаришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Бугун Сайлов штабида имзо варақаларани тўлдириш масалаларига эътибор қаратилди. Сирдарё вилоят кенгаши томонидан 3200 нафар сайловчининг имзосини йиғиш белгиланган.

Ишчи гуруҳи аъзоларига имзо варақаларини тўплаш ва тўлдириш атрофлича тушунча берилди.

Имзо варақалари йиғишнинг яна бир ижобий томони партиянинг тарғиботини, электорат вакиллари билан юзма-юз мулоқот олиб бориш имконини беради.

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш