Ички йўллар таъмирталаб...
Ички йўллар таъмирталаб...

 

Булунғур туманидаги “Ниёзмат” МФЙ аҳолисини анча пайтдан бери ички йўлларнинг носозлиги қийнаб келаётган эди. Маҳалла ҳудудидаги “Капали” ва “Работ” қишлоқларининг умумий узунлиги 5.5 км бўлган тупроқли ички йўллари бугунги кун талабига умуман жавоб бермайди.

Яқинда маҳалла аҳли халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати Абдунаби Маллаевга шу масалада мурожаат қилди. Депутат одамларни қийнаб келаётган ушбу муаммони атрофлича ўрганиб чиқиб, мутассади ташкилотларга ўз ваколатидан келиб чиқиб, депутатлик сўрови юборди.

Мутассади ташкилот раҳбарлари ушбу муаммони ечимига қандай чора излаши ва уни бартараф этиш чораларини кўришини кутиб қоламиз.

 

Ойтўла Абдураимова,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши масъул ходими.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш