Сурхондарё вилоят кенгаши раиси сайланди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашининг пленумида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини кучайтириш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама этилди. Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, Алишер Очилович Пардаев вилоят кенгаши раиси лавозимига сайланди.
А.Пардаев 1970 йили Сурхондарё вилоятида туғилган. 1997 йили Термиз давлат университетини тамомлаган. Узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган, Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи, Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори вазифаларида фаолият юритган.
Партиядошимизга келгуси ишларида омад ва муваффақият тилаймиз!