Андижонда сиёсий ўқувлар ўтказилмоқда
Андижонда сиёсий ўқувлар ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг сиёсий партия вакиллари билан жорий йил 2 февралда бўлиб ўтган учрашувида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш мақсадида, Белгиланган режага мувофиқ Андижон давлат университети ахборот ресурс марказида сиёсий партиялар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида сиёсий ўқувлар ўтказилмоқда.

Ўқув семинаридан кўзланган асосий мақсад эса маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий билимларини янада мустаҳкамлаш, ўз фаолиятларини тўғри ташкил этиш, аҳоли билан самарали мулоқот олиб бориш борасидаги кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Ўтказиётган сиёсий ўқувларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари ходимлари, партиядан сайланган вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари, жами 30 нафар партия фаоллари иштирок этмоқдалар.

Ташкил этилаётган сиёсий ўқувларда асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг асосий йўналишлари”, “Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масалалари”. ҳамда сиёсий партияларнинг фаолияти, сайловлар ва уни ўтказиш меҳанзмига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сиёсий ўқувлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва сиёсатшунос олимлардан иборат маърузачилар ҳам назарий ҳам амалий тарзда ўтказиб келмоқда.

Айтиш керакки, мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодий-ижтимоий соҳаларни қамраб олган кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда.

Халқ фаровонлигини ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу борадаги ишларнинг ижроси маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳам улкан масъулият юклайди. Ташкил этилган ўқувларда ана шу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, сиёсий партия фаолидан ёки партия депутатидан энг аввало жойларда кечаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жараёнлар воқеаларнинг асл моҳиятини оддий, таъсирчан сўзларда кенг жамотчиликка етказиб бериши, одамлар билан мулоқот қила олиш эса, авваламбор, чуқур сиёсий билимни талаб қилишликлари ҳам алоҳида таъкидланмоқда. Ушбу сиёсий ўқувлар партия фаолларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашда мустаҳкам замин яратади.

Ўқув машғулотлари тизимли давом этмоқда.

 

Сардорбек Қосимов,

Халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳ раҳбари.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш