Сергелилик депутат Шоира Солметова фуқаро уй олишига ёрдам берди
Сергелилик депутат Шоира Солметова фуқаро уй олишига ёрдам берди

 

Сергели тумани 8 мавзе 71-уй 16-хонадонда яшовчи Азиз Маматхонов ўзини ўйлантираётган масала юзасидан халқ депутатлари Сергели туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Шоира Солметовага мурожаат қилди.

У уч хонали квартирада 16 нафар истиқомат қилаётганини, бир нафар ногирон фарзанди борлигини маълум қилди. Азиз Маматхонов ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ёрдамга эҳтиёжи борлигини билдирди. Депутат зудлик билан ишга киришди. Тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, Азизбек билан бирга керакли ҳужжатларни тўлаб, туман уй-жой комиссиясига тақдим этишди. Жорий йилда Азизбекка бошланғич тўловсиз имтиёзли кредит асосида уй берилди.

— Биласизми, депутат Шоира Солметова ишсизлигимни билиб, маҳаллага жамоатчилик асосида ишга олди, — дейди Азизбек Маматхонов. — энди уйнинг кейинги тўловларни ўзим тўлай оламан. Бундан жуда хурсандман.

Шу йилнинг ўзида депутат Шоира Солметова Мухаммадюсуф Тошкенжонов ҳамда Вероника Макаровкаяга бошланғич тўловсиз икки ва бир хонали уй-жой топширилди.

Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси ўзи сайланган 16-Соҳибқирон сайлов округида истиқомат қилаётган инсонларни номма-ном танийди. Уларни ўй-фикрлари, оилавий шароити ҳамда ҳудуд аҳолисини ўйлантираётган масалаларни яхши билади. Муаммолар ечими юзасидан турли ташкилотлар эшигини таққиллатишдан чўчимайди. Шу боисдан ҳам мазкур сайлов округидаги масалалар ўз ечимини топмоқда.

Гулчеҳра Холматова,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш

ва партия гуруҳларининг ишини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

Теглар

Тошкент Сайлов-2019 Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш