Расмий баёнот
Расмий баёнот

 

Бадриддин Насриев ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси этиб сайлангани юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасига мувофиқ, фуқаронинг партияга кириши ёки ундан чиқиши ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Шу жумладан, ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси лавозимида фаолият юритаётган Б. Насриевнинг ҳам ихтиёрий равишда партия аъзолигини танлаши унинг шахсий ҳуқуқи ҳисобланади.

Б. Насриев минтақавий партия кенгаши раислигига сайланишидан аввал Халқ демократик партияси аъзолигига жорий йилнинг февраль ойида қабул қилиниб, унга аъзолик гувоҳномаси берилган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг тегишли қарори билан Б. Насриев ЎзЛиДеП гуруҳи аъзолигидан чиқарилган бўлиб, бугунги кунда депутат сифатидаги фаолиятини ҳам амалга ошириб келмоқда.

Мамлакатимизда сиёсий фаолият олиб бораётган барча сиёсий партияларни ҳурмат қилган ҳолда, алоҳида таъкидлаб ўтамизки, жамиятимизда ижтимоий адолат ва тенглик, ижтимоий бирдамликни янада кучайтириш каби партиямизнинг бош ғояларини қўллаб-қувватловчи барча фуқароларни ЎзХДП атрофида бирлашишга чақириб қоламиз.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Марказий Кенгаши

 
← Рўйхатга қайтиш