Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Ж.Қўлдошевга Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Бекат МФЙ Муқаддас даргоҳ кўчаси 7-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Примқулов мурожаат қилган эди.
Фуқаро ўз мурожаатида мазкур МФЙ ички йўл ёқасидаги болалар боғчасининг ғарбий қисминининг туташ жойида савдо дўконини қуриш учун бўш ер майдони ажратиш ҳамда 2 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандалари бандлигини таъминлаш истагини билдирди.
Вилоят Кенгаши депутати Ж.Қўлдошев фуқаронинг мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровлар юборди ва А.Примқулов билан Боёвут туман ҳокими қабулида бўлиб, ушбу фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Мурожаатда келтирилган бўш ер майдони ажратилди.
Бугунги кунда фуқаро А.Примқулов мазур майдонда қурилиш ишларини олиб бормоқда.
Фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этишда Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгашининг ўрни алоҳида сезилмоқда.
Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи А.Сангиров, Б.Эшмирзаев ва Гулистон туманида истиқомат қилувчи Ж.Андақулов Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгашига “Асака банк” Сирдарё вилоят филлиалидан кредит олиш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилади.
Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан вилоят “Асака банк”ка мурожаат қилиниб, фуқароларга 10 миллиондан 14 миллион сўмгача кредит ажратилишига эришилган.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш
ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими