ТАБРИК
ТАБРИК

 

“Меҳнат инсонни улуғлайди”. Халқимизнинг бу мақоли бежизга айтилмаган. Бу ҳалол, фидойилик билан меҳнати қилган, одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаган, касб-коридан обрў-эътибор топган инсонлар шаънига билдирилган эътирофдир. Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси Холбек Джалолов шундай инсонлардан биридир.

Сафдошимиз, партиямиз фидойиси ва ажойиб ташкилотчи Холбек Джалоловнинг меҳнатлари, фидойилиги яна бир бор эътироф этилиб, у киши Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – юридик техникум директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан ЎзХДП Сирдарё вилоят Кенгашида устозни тантанали равишда кузатишга бағишланган тадбир ташкил этилди. Ҳамкасблари Холбек Тўлқиновични янги тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилашди.

ЎзХДП Сирдарё вилоят Кенгаши жамоаси, электоратимиз номидан биз Холбек Джалоловни юксак ишончга сазовор бўлгани билан қизғин табриклаб, касбий фаолиятида омад тилаймиз.

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши

← Рўйхатга қайтиш