Бир неча кун илгари ижтимоий тармоқларда Андижон туманида 18 ёшли аёл бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлангани, айбдорлар жазосиз қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълум бўлишича, айни пайтда 2002 йилда туғилган жабрланувчи О.О. туман тиббиёт бирлашмасида муолажа олмоқда. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Ўзбекистон ХДП Андижон туман Кенгашидан Олий Мажлис Сенати аъзози этиб сайланган Матлубахон Ғаниева тиббиёт бирлашмасига бориб жабрланувчининг ҳолидан хабар олди. Шифокорлар билан даволаш муолажалари ҳақида суҳбатлашди.
Шунингдек, сенатор М.Ғаниева ҳолат бўйича тергов ҳаракатларини олиб бораётган терговчи билан учрашиб, воқеанинг барча айбдорларига нисбатан қонуний жазо кўрилишига умид билдиришини, тергов жараёнини кузатиб бориш мақсадга мувофиқлигини маълум қилди.