"БИЗНИНГ САФИМИЗДА БЎЛ!"
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ҳамда Ҳазорасп туман кенгаши томонидан Ёшлар иттифоқи мажлислар залида "БИЗНИНГ САФИМИЗДА БЎЛ!" лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда депутатлар, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари ва сардорлари қатнашди.
Тадбир баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Ёшларга видеолавҳа қўйиб берилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Партиямиз сафига қабул қилинган бир гуруҳ ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати