Мурожаатлар “маҳаллабай” ўрганилмоқда
Мурожаатлар “маҳаллабай” ўрганилмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, жумладан, ЎзХДП фракцияси аъзолари шу кунларда сайлов округларида фаолият олиб бормоқда.

Самарқанд вилоятидан сайланган депутат Шербек Бўронов Нарпайдаги “Ипак йўли” маҳалласида туман ҳокими билан бирга мурожаатларни ўрганди.

Фуқаролар томонидан бандлик, кредит, тадбиркорлик учун ер, ичимлик суви, кадастр, моддий ёрдам масалаларида мурожаатлар тушди. Мурожаатларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, депутат назоратига олинди.

Таъкидлаш лозимки, “Ипак йўли” маҳалласида “маҳаллабай” тизим асосида иш юритилмоқда. Тумандаги корхона, ташкилот масъуллари аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганишяпти.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш