Жиззах вилояти Ғаллаорол туман Кенгашига ЎзХДПдан депутат С.Тошбоев Маданият ҚФЙ 1-Қанғли қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Абдужалилова Фотиманинг оғзаки мурожаатини ўрганди. Фуқаронинг ҳақиқатдан ногиронлик аравачасига муҳтожлиги сабабли депутат тегишли идораларга сўровлар билан мурожаат этди. Натижада мурожаатчи ногиронлик аравачаси билан таъминланди.
Депутатга, шунингдек, Лалмикор МФЙ Ҳамза маҳалласида яшовчи Шайзоқова Дилфуза ҳам мурожаат этган. 2-гуруҳ ногирони эканлиги сабабли қўлтиқтаёқ билан таъминланишида амалий ёрдам сўраган. Депутат ушбу масала юзасидан ҳам тегишли давлат идоралари билан боғланган. Натижада фуқаро қўлтиқтаёқ билан таъминланган.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш
ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими