Қўшкўпир туманида тиббий кўрик ўтказилди
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Кенагас қишлоғидаги 16-сон оилавий поликлиникада Ўзбекистон ХДП туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи ҳамкорлигида "Аёллар соғлиғи – жамият бойлиги" лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ўтказилди.
Шу билан биргаликда "Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак" мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши ижрочи котиби Н.Мадримова, туман Кенгаши депутати, туман “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари С.Матёқубова ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати