Ўзбекиостон ХДП Наманган вилоят кенгаши қошидаги Жамоатчилик қабулхонасида “Яшиқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Наргиза Тожибоева уй-жойини таъмирлаш масаласида ёрдам сўраган. Ушбу мурожаатни 16-Яшиқ сайлов округидан вилоят Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутат Ғиёсиддин Ибрагимов ўрганди. Н.Тожибоеванинг ҳақиқатдан ҳам уй-жойи таъмирталаблиги, оиласи кам таъминлангани аниқланди.
Депутат ҳудуддаги ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорларга фуқарога ёрдам бериш бўйича таклиф берилди. Бу таклиф маҳалладаги фермер хўжаликлари томонидан қўллаб-қувватланиб, уларнинг ҳомийлиги асосида фуқаронинг уй-жойи таъмирлаб берилди. Наргиза Тожибоева ҳомийларга миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши
Ахборот хизмати