Тандир тўлиб ёпилди нон
Тандир тўлиб ёпилди нон

 

— Ютуқларим замирида Ўзбекистон ХДПнинг кўмаги, далдаси мужассам, — дейди Жомбойлик ёш тадбиркор Гулноза Қодирова.

Бугун тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилаётган бир паллада тадбиркорлик қилишни мақсад қилганлар сони ҳам кундан кунга ортиб бораётгани қувонарли ҳолдир. Аммо уларнинг аксариятида дастлаб ишни нимадан бошлашни, умуман, тадбиркорликнинг қайси йўналишида фаолият юритиш ҳақида тушунчалари бўлмайди.

Гулноза ҳам тадбиркор бўлишга ҳавасманд эди-ю, бунинг учун нима қилишни билмай юрган кунларнинг бирида Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши томонидан хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирда иштирок этгани унинг ҳаётида янги бир саҳифа очди.

— Ўша тадбирдан кўнглим ёришиб чиқди. Тўғриси, эртанги кунимга ишончим ўйғонди. Вилоят партия кенгаши сектор мудири Исломбек Умиров мени тадбиркорликка кўмаклашиш марказида ўқиб билимимни оширишга тавсия этди. Марказда малакали устозлар, таниқли тадбиркорлардан соҳанинг сир-асрорларини ўргандим. Сертификатни олгач, банкдан 22-миллион кредит олиб, ўз тадбиркорлигимни, яъни нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим. Илк маҳсулотимни қўлга олганимда қувончдан кўзларимга ёш келди. Айниқса, биз тайёрлаётган "Галаосиё" нонлари элга манзур бўлмоқда. Нонларимиз жудаям харидоргир. Маҳаллий ёшлар учун янги иш ўринларини яратдик. Шу кунгача барча жараёнларда ёнимда турган партия фаолларига, депутатларга катта раҳмат, — дейди Гулноза Қодирова.

 

Гулшан Шерматова,

Аёллар қаноти Марказий Кенгаш бошқаруви аъзоси.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш