“Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман кенгаши 5-Устоз сайлов округи депутати Хабибахон Холмирзаева эрталабдан нима ишлар қилишини режалаштириб, тўғри “Мустақиллик” МФЙ Гулдиёр кўчасида яшовчи сурункали касал Ш.Сойибжонованинг холидан хабар олиб унга туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул даволаниш учун берилган йўлланмани топширди.
Х.Холмирзаеванинг шу кунларда олиб бораётган “Маҳаллабай” тизимидаги ишлари Республикада ижобий баҳоланди. Айниқса, “Асакабанк” билан ҳамкорликда олиб борилган ишлари эътиборга молик. “Асакабанк” ходимлари 340 та хонадонга бириктирилди. Ҳар бир хонадон биргаликда ўрганилиб, “Темир дафтар” , “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган оғир турмуш шароитига тушиб қолганларга яқиндан ёрдам кўрсатилди. Жумладан, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган 4 нафар аёлга, хусусан, Гулноза Мамадалиевага 36 млн. сўм , Қумрихон Абдуллаева, Мақсадхон Давидова, Мухайё Чўтбоеваларга 30 млн сўмдан, 15 нафар аёлларга 5 млн. сўмдан имтиёзли кредит ажратилди. Ёшлардан Фарҳод Тўхтабоев, Улуғбек Солиевларга қорамолчилик, Сўғдиёна Қодировага эчкичилик бўйича 30 млн. сўмдан имтиёзли кредит берилди. Ёшлардан 16 нафарининг ўз истаклари бўйича мутахассислигига қараб бандлиги таьминланди.
Х.Холмирзаева “Депутатлик сўровнома”лари билан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, “Обод турмуш” МФЙ Шижоат кўчаси ҳамда “Мустақиллик” МФЙ Увайсий кўчасидаги ичимлик суви бўйича муаммо туман лойиҳа дастурига киритилиб, пул маблағи ажратилди. Аллома кўчасига бир чақирим узунликда асфальт ётқизиш бўйича туман лойиҳа дастурига киритилди, маблағ ажратилиб, ишлар бошлаб юборилди. “Истиқлол” МФЙ Сабо кўчасининг 75 та хонадони учун электр энергиядаги носозликларни бартараф этиш мақсадида қўшимча электр трансформатор ўрнатилишига эришилди.
ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши