Эркин ва адолатли сайловлар демократиянинг олий кўриниши
Эркин ва адолатли сайловлар демократиянинг олий кўриниши

 

Мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий-ижтимоий воқеа арафасида турибмиз. Президент сайлови халқимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, давлатимизнинг равнақи, дунё ҳамжамиятидаги мавқеи мустаҳкамланиши билан боғлиқ долзарб жараён ҳисобланади. Президент сайловига тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон Халқ демократик партияси XII қурултойига делегатлар сайлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Андижон вилоят Кенгаши пленумида шу ҳақда сўз борди.

Пленумда сўз олган партиянинг Андижон вилоят Кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов давлат ҳокимиятини эркин ва ошкора, муқобиллик асосида ўтадиган сайловлар орқали шакллантириш демократиянинг олий кўриниши эканлигини таъкидлади.

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик сайлов қонунчилиги шаклланди. Юртимиздаги сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича энг муҳим қадарлардан яна бири 2019 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини қабул қилиниши бўлди.

Энг муҳими, Сайлов кодекси сиёсий партияларга давлат бошқарувини ташкил этиш, ғоя ва мақсадларини кенг ҳамда эркин тарғиб қилиш имкониятини беради. Сайловчилар сиёсий иродасини билдиришда бир қатор қулай шароит ва имкониятларга эга бўлади.

Соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатлари фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, сайловчиларга сиёсий хоҳиш-иродасини эркин билдириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Президентликка номзод кўрсатадиган сиёсий партияларга эса сайлов кампанияси давомида кенг ва тенг имкониятлар бериш тамойилларига асослангани билан аҳамиятлидир.

Пленумда ЎзХДП пленумига делегатлар сайлаш ҳамда сайлов кампаниясида партия ҳудудий кенгашларининг муносиб иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Қурултойга делегатлар сайланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш