Андижонликлар имзо йиғишда фаол
Андижонликлар имзо йиғишда фаол

 

Миллий сайлов қонунчилигимизга кўра, сиёсий партиялар узоғи билан сайловга 50 кун қолгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзодни қўллаб-қувватловчилар имзоларини тўплашни ташкил этиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилаётган номзодни қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилояти партия Кенгаши томонидан ҳам имзо тўплаш жараёни ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Мазкур жараёнга бағишланган тадбирлардан бири Андижон шаҳри, “Ўзбегим” супермаркети олдида ўтказилди.

— Партиянинг шаҳар ва туман кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари масъуллари белгиланган тартибдаги имзо варақалари бланкаларининг талаб даражасида тўлдирилишига алоҳида эътибор қаратяпти, — дейди ЎзХДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов. — Ушбу жараёнларда, фуқаролар билан учрашувларда сайловчиларга имзо варақаларини тўлдириш тартиби ва бу борада қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар тушунтирилмоқда. Имзо варақасини тўлдириш жараёнлари корхона ва ташкилотлар, таълим, тиббиёт муассасалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида сайлов қонунчилигига амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда. Сайловчиларнинг ҳар бири бу муҳим жараёнга масъулият билан ёндашиб, юрт тақдирига бефарқ эмаслигини намоён этаётгани қувонарли ҳол.

Вилоят барча маҳаллалари, ташкилот ва муассасаларида иш қизғин. Мазкур жараёнда дастлаб фуқароларга имзо варақаларини тўлдириш тартиб-тамойиллари тушунтириб бериляпти. Шундан сўнг партия дастурий ғояларини қўллаб-қувватлаган хайрихоҳлар имзо қўйишмоқда. Улар орасида сайлов жараёнларида илк маротаба қатнашаётган ёшлар ҳам бор.

 

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш