Самарқанд вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди
Самарқанд вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгашининг бугун бўлиб ўтган пленумида партия вилоят ташкилоти ва партия гуруҳларининг Ўзбекистон Президенти сайловидаги муносиб иштироки, партиянинг XII қурултойига вилоятдан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, партия ходимлари, фахрийлари, фаол ёшлари ва ОАВ ходимлари иштирок этган пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Бадриддин Насриев маъруза қилди. Маърузада шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этиш борасида партия томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ масалалар хусусида сўз юритилди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XII қурултойида иштирок этадиган делегатлар сайланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш