Бугун Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг VI пленуми бўлиб ўтди
Бугун Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг VI пленуми бўлиб ўтди

 

Пленум кун тартибида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят ташкилоти ва партия гуруҳларининг сайловдаги муносиб иштироки ҳамда Ўзбекистон ХДП XII қурултойига вилоятдан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси Шерали Мамадецоев кун тартибидаги масалалар бўйича маъруза қилиб, жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов компанияси бошланганлиги эълон қилингани, унга кўра, 2021 йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгиланганини, мазкур жараёнда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш бугунги кундаги энг муҳим сиёсий вазифа эканини таъкидлади.

Йиғилишда сўзга чиққанлар айни пайтда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилаётгани, барча жараёнлар очиқ, ошкора, миллий сайлов қонунчилиги асосида ва қонунчиликда белгиланган муддатларга қатъий амал қилинган ҳолда, халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ўтказилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатлари фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, сайловчиларга сиёсий хоҳиш-иродасини эркин билдириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Президентликка номзод кўрсатадиган сиёсий партияларга эса сайлов компанияси давомида кенг ва тенг имкониятлар бериш тамойилларига асослангани билан аҳамиятлидир.

Шунингдек Пленумда ЎзХДП Қурултойига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди. Қурултойга пленум аъзолари томонидан 7 нафар делегатлар сайланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш