Боёвутда айём тантанаси
Боёвутда айём тантанаси

 

Туманда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирида сўзга чиққан мутасаддилар иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтишди. Тадбирда туманнинг ижтимоий ҳаётида фаол бўлган бир қатор шахслар партиянинг махсус ташаккурномаси, эсдалик совғалари ҳамда 2 нафар ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бўлган фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди.

Қизиқарли савол-жавоблар кўринишидаги викториналар ҳамда хонандаларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларини янада руҳлантирди.

 

Боёвут тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш