Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзига хос тарихга эга. Юртимиз мустақилликка эришган илк даврларданоқ партия мамлакат сиёсий ҳаётида янги ташаббус ва ғоялар билан иш бошлади ва бугунги кунга қадар катта сиёсий куч сифатида мустақил Ўзбекистонимизнинг сиёсий ҳаётида ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда. Бугунги кунда партия сафида 500 минга яқин фаол аъзолар жамланган.
Партиямиз фахрийси Башорат Қодирова узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиган илғор муҳандис-гидротехниклардан биридир. У мураккаб чўл шароитида кўп йиллар фидокорона меҳнат қилган, вилоят, туман экин майдонларига сувни етказиб бериш, юқори ҳосилдорликни таъминлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган тажрибали мутахассислардан.
Башорат опа меҳнат фахрийси сифатида агрономлик, пиллакорлик соҳасида улкан ишларни амалга оширган. Мирзаобод пиллакорлик мактабини яратган. 47 йиллик меҳнат фаолияти давомида тумандаги кўплаб ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз кексалар шунингдек меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ўз қаноти остига олиб, уларга тиббиёт воситалари тарқатиб, ҳамюртларига намуна кўрсатиб келмоқда. У киши 2015 йилдан ҳозирги вақтгача “Мирзаобод агропилла” МЧЖда аграном вазифасида ишлаб келмоқда. Опа тумандаги жами 17 та маҳалла фуқаролар йиғинида пиллачиликни ривожлантириш учун астойдил меҳнат қилди. Шунингдек, тумандаги 200 дан ошиқ аёлларнинг бандлигини таъминлашда улкан жонбозлик кўрсатди.
Башорат Қодирова давлат сиёсатини фаол тарғиботчиси сифатида маҳалладошларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этишга ундаб келмоқда. Жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этади. Маҳалладаги ҳашарларда, ободонлаштириш ишларида атрофдагиларга ўрнак бўлмоқда. Ибратли оила бекаси, бир нафар нафар фарзандини эл-юртига муносиб инсон қилиб тарбияламоқда.
Фаол ва фидойи сафдошимиз Башорат Қодирова ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимизраҳбарининг фармони билан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. Партиядошимизни юксак эътироф билан муборакбод этиб, у кишига мустаҳкам соғлик, халқимиз ва юртимиз равнақи йўлидаги фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.
ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати